Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Болани эмизишда Қуръон тиловати

17:53 / 27.03.2015 | Maqsud Xaliyev | 3359

Ассаламу алайкум! Савол: Ҳурматли ислом.уз сайтининг ходимлари! Менинг аёлим биринчи фарзандимизга ҳомиладор. Албатта туғишига ҳали вақт бор. Шундай бўлса ҳам ўзимни қизиқтирган баъзи саволларга олдиндан бўлсада жавоб олмоқчи эдим. Айни дамда Аллоҳ қодир қилганича яхши ниятда фарзандимизга(ҳомилага) Қуръон тиловат қилиб, ҳадислардан ўқиб бераябмиз. Фарзандимни келажакда солиҳ банда бўлишини, қори ёки қория бўлишини Аллоҳдан дуо қилиб сўрайман. Маълумки фарзанд туғилгач онаси 40 кунгача нифос ҳолатида бўлади. Мана шу пайтда чақалоқни эмизиб туриб, Қуръон тиловат қилса бўладими? Жавобингизга ва дуоларингизга муҳтожмиз!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалам! Нифос ҳолатида Қуръон тиловат қилиш жоиз эмас. Лекин дисклардан Қуръон эшитиш ва болага эшиттириш жоиз. Аллоҳ таоло ихлосингизга яраша ўйлаганингиздан ҳам афзалига эриштирсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat