Ассалому алайкум! Мен чойхонада ошпазлик қиламан, мижознинг овқати тайёр бўлганми йўқми тузини билиш учун маълум миқдорда татиб кўрилади. Саволим шуки мижознинг таомини татиб кўришим уларнинг хаққини еган хисобланмайдими? Қанчадир миқдорда татиб кўрса бўладими, буни хукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ошпаз таомнинг тузини татиб кўриши бу табиий ҳолат. Мижозлар бунга рози бўлиши ҳам табиийдир. Кўнглингиз бўлмаса, розилик сўраб қўйинг. Валлоҳу аълам!