- Мусулмон инсон илм – маърифат, ўзи яшаб турган даврнинг илғор одами бўлиши лозим. Ҳамма нарсада бошқаларга гўзал намуна бўлиши керак. Жумладан, шаҳар билан жумҳуриятнинг фарқига бориши керак. Дунёнинг ҳеч қаерида Доғистон деган шаҳар йўқ. Доғистон Россия давлатидан жумҳуриятлардан бирининг номи.Бу ерда туғилган Али исмли бола ҳақида Ислом олами ҳеч нарса демади ва демайди ҳам. Бунга ўхшаган ҳодисалар кўп бўлган ва бўлиб туради. Ислом дийни унга ўхшаш ҳодисаларга асосланган эмас. Ислом илмга, ақлга, фаросатга, маърифатга ва ваҳийга асосланган.