Ассалому алайкум! 185563 - саволга берилган жавобда: "Ҳашоратларни истеъмол қилиш ҳанафий мазҳабида ҳаром ҳисобланади" дейилган. Савол: Ҳашоратларни истеъмол қилиш ҳаром ҳисобланиши ҳақида ҳадис борми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳашаротларни ейиш ҳаромлиги ҳадис билан эмас ояти карима билан собит бўлган. Ояти каримада нопок нарсалар ҳаром эканлиги айтилган, ҳашаротлар эса шу нопок нарсилар сирасига киради.
وَيُحِلُّ لَهُمُ الطَّيِّبَاتِ وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَائِثَ
...Уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган... (Аъроф сураси 157-оят). Валлоҳу аълам!