- Бир пул бирлигини бошқа пул бирлигига сотиш саррофлик деб эътибор қилинади.Агар саррофлик шаръий шартлар асосида амалга оширилса, хусусан, савдо шартномаси тузилган пайтда қўлма – қўл олди берди бўлса жоиздир.Қачон саррофлик қилишда икки бадални ёки бирини кейин беришга келишилса ёки икки пул бирлигини бир вақтда маълум тарихда алмаштиришга келишилса ҳам жоиз эмас. Чунки, қўлма – қўл олди берди қилиш лозимдир.