Ассалому алайкум! Бир домлани "Гердайганга гердай бошинг кокка етгунча" деган гапини ижтимоий тармокларда кориб колдим. Копчиликка бу гап ёкиб тушган албатта. Пайгамбаримиз (с.а.в) менимча хеч кимга гердаймаган, яхшими ёмонми хаммага озининг мукаммал одоби билан намуна бўлган. Анави домланинг бу гапи канчалик тўғри? Одамларни пас кетмасликка, кибрли килишга дават дек бўлиб колмаяптимикин?
– Ва алайкум ассалом! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг «Ижтимоий одоблар» китобларини ўқинг. Шариатимиз инсон ҳаётининг ҳар вақтида ўзини қандай тутишини кўрсатиб қўйган ва бу кўрсатмалар адолат билан ҳар тарафни ҳисобга олиб берилган илоҳий кўрсатмалар, буларни баъзилари оятларда қолганлари ҳадису шариф ва уламолар сўзларида баён қилинган. Қолган инсонларнинг сўзлари шунга мувофиқ бўлса оламиз бўлмаса йўқ. Валлоҳу аълам!