Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Киёмат хакида хабар берувчилар хакида

00:00 / 23.01.2011 | eski savollar | 6363
Ассалому алайкум Шайх Хазратлари! Мен узим мухожиратда Москвадаман. Икки ойлар чамаси, христиан динига мансуб булган бир одам кийёмат хакида гапириб, якин икки йил ичида киёмат койим булиши хакида гап таркатиб юрибди. У одам узи асли Узбекистонлик рус булиб бир неча йиллардан буён Москвада куча савдоси (метро бекатлари ёнида майда-чуйда савдоси) билан машгул булиб юрарди. Икки ойлар чамаси илгари савдо килмай куйди ва бир ойлар олдин - савдо килмай колдинг деб сураганимда, у менга караб тамом энди мен бошка савдо килмайман (мен энди Махдиман), киёмат кунига тайёргарлик куриб, барчани огохлантириб юрибман ва силар хам тайёргарлик куринглар, иложи булса уйга кайтинглар, ота-оналарингизнинг олдига, - деб гапирди. Кеча у одамни яна учратиб колдим ва сурадим, - савдоси борасида, у яна уша жавобни бериб, узини Махди деб гапирди. У узининг дукончасидаги 3 - 4 минг $ лик товарларини барчасини болаларга таркатиб бериб юборди. Куръон ва хадислардан гапирадими-э. Бу одамнинг хатти - харакатига ажабланиб колдим. Киёматни аник олдиндан башорат килиш тугрими? Махди калимаси Ислом динимизда борми, агар булса маъносини тушунтириб берасизми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳнинг ўзигина билади. Унинг гапига ишонманглар. Имом Маҳдий Манийнадан чиқадилар, Москвадан эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat