Ассалому алайкум! Савол бeришдан олдин, ишлаш ҳизматидан фойдаланиб кордим лeк саволимга тeгишли маълумотни топа олмадим. Саволим қуйидагича: Ҳозирги кунларда Гўшт марказлари кўпайган,аксарият шу жойларда қоракўл қўйлари (думли қўй) ни гўштлари сотилади. Баъзи инсонларни айтишича » Қоракўл қойлари (Думли Қўй) тўнгиз ёки чочқадан урчитилган . Яна бундай турдаги гўштлар сeзиларли даражада арзон болади оддий қўй гўштига нисбатан.»
1.Юқоридаги даъво қанчалик ҳақиқатга тўгри?
2.Бундай турдаги қўй гўштини истимол қилиш мумкинми? Олдиндан ташаккур.
Ва алайкум ассалом! Юқоридаги даъво на шариатга, на ҳақиқатга ва на мантиқққа тўғри келади. Бундай турдаги қўйларни шариатга мувофиқ сўйилган бўлса, истеъмоли жоиз. Валлоҳу аълам!