Ассалому алайкум! Душанба ва пайшанба кунлари қазо рўзаларимни тутишни бошладим. Базан сахарга туришга қийналаман гохида ярим тунда уйғонаман шундай пайтлари тунда уйғониб қолганимда ёки эрталаб турганда ният қилиб қўйаверсам шу рўзаларим дуруст бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Қазо рўзаларга кечасидан ният қилиш шарт. Яъни эртага қазо тутаман деган ният бўлиш керак. Шунга биноан бир кун олдин эртага рўза тутаман деб ният қилган бўлсангиз, ўша кифоя қилади. Муҳими саҳарлик вақтидан кейин ҳеч нарса еб-ичмасангиз бўлди. “Кифоя” китобида шундай дейилган:
«Қазо, каффорат ва мутлақ назр рўзалар учун кечаси тайин қилиб, ният қилиш шарт қилинган».
Чунки мазкур турлардаги рўзалар учун ажратилган тайинли вақт йўқ. Шунинг учун уларнинг бошланиш вақтини тайин қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!