Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳайвонларни бичиш ҳаромми?

17:59 / 27.09.2021 | Muhriddin | 1100

Ассалому алайкум! Бичилган қўйнинг гўштини ейиш мумкин деб сизнинг сайтдан жавоб топгандим шу сабаб ҳайвонларни бичиш жоиз деган хулосага келгандим ,аммо яқинда сайтинггизда бир саволда (@Саволлар_канал 9496-савол) Бир оятнинг маъно таржимасида ҳайвонларни бичиш ножоиз деган каби хулосани берувчи гапни ўқиб иккиланиб қолдим. Шуни ойдинлаштириб берсангиз илтимос!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло ҳайвонларни инсон манфаати учун яратган. Уларни ахта қилиш жоиз ва бу билан улар тезроқ семиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бичма қўйни сўйганлар. Бичишда ҳайвоннинг семириши ва гўшти ширин бўлиши бор.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: ذَبَحَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمَ الذَّبْحِ كَبْشَيْنِ أَقْرَنَيْنِ أَمْلَحَيْنِ مُوجَأَيْنِ، فَلَمَّا وَجَّهَهُمَا قَالَ: إِنِّي وَجَّهْتُ وَجْهِيَ لِلَّذِي فَطَرَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضَ - عَلَى مِلَّةِ إِبْرَاهِيمَ - حَنِيفًا وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ، إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي ِللهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ، اللَّهُمَّ مِنْكَ وَلَكَ عَنْ مُحَمَّدٍ وَأُمَّتِهِ، بِاسْمِ اللهِ وَاللهُ أَكْبَرُ، ثُمَّ ذَبَحَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сўйиш куни иккита шохли, ола, ахта қўйни сўйдилар. Иккисини юзлантирганларидан сўнг:
«Албатта, мен юзимни осмонлару ерни яратган Зотга, Иброҳимнинг миллатида бўлган, тўғри йўлга мойил бўлган ҳолимда юзлантирдим ва мен мушриклардан эмасман. Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Ана шунга буюрилганман. Ва мен мусулмонларданман. Аллоҳим, бу Сендан ва Сенга Муҳаммаддан ва унинг умматидан. Бисмиллаҳ ва Аллоҳу Акбар», дедилар, сўнгра сўйдилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги янгилик гаплардан – бичилган ҳайвонни ҳам қурбонлик қилиш мумкинлиги ҳақидаги ҳукмни таъкидлашимиз лозим.
Иккинчи нарса эса қурбонлик сўйиш вақтида ўқиладиган дуо. Ана шу дуони ўрганиб олиб, қурбонлик сўяётганда ўқилса, мақсадга мувофиқ бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).
Мабодо бирор одам сўраса бу фақат қўйга эмас эчки ва қорамолга ҳам тегишли. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat