Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм олиш ҳақидаги ҳадис

08:40 / 01.07.2017 | Otabek | 8987

Ассалому алайкум! Ҳадисда «Бир соатлик илм ўрганиш, бир кeчалик ибодатдан яхшидир» дeйилган. Бу фақат диний илм учунми ёки дунёвий илмга ҳам хосми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Оят ва ҳадисда келган илмдан мурод диний илм ҳисобланади. Чунки бу илм Аллоҳ таоло ва Унинг расулининг танитувчи илмдир. Бу илм ўз зотида гўзал ва фарз бўлган илмдир. Ҳозирги кунда бу илмни талаб қилиш умумий тарзда барча учун фарзи айн даражасидадир. Чунки ўзини мусулмонман деб ҳисоблаган милионлаб кишилар, биринчи синф ўқувчиси ҳарфларни таниб алифбо байрами ўтказадиган даражада диний саводга ҳам эга эмас. Қолган ҳолатни тасаввур қилаверинг. Қолган илмлар эса ҳолат ва ниятнинг эътибори билан ибодат даражасига кўтарилиши мумкин. Бу худди Қуръон ва ҳадис илмини ўрганиш учун араб тилини ўрганиш кабидир. Араб тилини ўзини ўрганиш ибодат эмас. Шу тил орқали Қуръон ўқийман, тафсир ўқийман, ҳадис ўқийман ва унга амал қиламан деса уларга олиб борувчи восита сифатида араб тилини ўрганиш ҳам ибодат бўлади. Дунёвий илмлар ҳам келажакда халққа манфаат етказиш, фойда келтириш, оилани ўзгалар олдида қўл чўзишдан қайтариш, касбидан топган пулини ҳалол ишларга сарфлаш мақсадида ўрганилса ибодат ҳисобланади. Акс ҳолда маълумотдан бошқа нарса ҳисобланмайди. Шунга кўра дунёвий илм ҳам баъзи вақт фарз, баъзида вожиб, баъзида мубоҳ, баъзида (ношаръий ишларга олиб борадиган бўлса) ҳаром бўлади. Сиз айтган гап Ибни Аббос розияллоҳу анҳунинг гаплари бўлиб, имом Термизий “Сунан”ларида ривоят қилганлар. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat