Ассалому алайкум! Шерикларимиз билан йил давомида олинган даромадимиздан чин етимларга эҳсон қилиб турамиз. Отаси вафот этган, вояга етмаган фарзандлари бор оилаларни топиб уларга пул, озиқ-овқат ёки муҳтож бўлган бошқа нарсаларни эҳсон қиламиз. Оилаларни суриштириш давомида, чин етимларнинг ота-оналари тириклик вақтида зинокор, судхўр, ароқхўр, ўғри, фирибгарлик ва шунга ўхшаш ёмон ишлар билан шуғулланиб вафот этиб кетган бўлади. Лекин, оиласи ночор ва муҳтож ҳаёт кечиришади. Эҳсон қилиш вақтимизда шерикларимиз аввал марҳум отаси яхши ҳаёт кечирган ёки иймонли бўлган оилаларга эҳсон қилишимизни таъкидлаб, эҳсонимиз ортишса сўнгра юқоридаги отаси ёмон ном қолдирган оилаларга эҳсон беришимизни айтишади. Саволим, чин етимларнинг насабига қараб эҳсон ажратиб хато қилиб қўймаябмизми, қандай қилсак тўғри бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Эҳсон қилувчи кимга беришни тайинлаб берса, ўша айтганига берасиз. Мутлақ эҳсон деб берса, барча етимларга бераверасиз. Валлоҳу аълам!