Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар! Менинг отам раҳматли икки марта уйланганлар. Биринчи аёлидан яъни ўгай онамдан икки фарзандлари бор, олдин ажралиб, кейин менинг онамга уйланганлар. У аёлидан бир акам бир опам бор. Улар билан борди-келди қиламан, орадан анча вақт ўтиб ҳозир мен отамнинг биринчи аёли билан бирга яшаябман. Иш юзасидан чет элдамиз, ишлаймиз, менинг саволим қуйидагича: мен отамнинг биринчи аёлини она деб чақиришим тўғрими? Ва у менга маҳрам ҳисобланадими? Мен унга қандай муомалада бўлишим керак?
Ва алайкум ассалом! 1. Сиз уларни она деб чақиришингиз тўғри.
2. У киши ҳам онангиз каби маҳрам ҳисобланади.
3. Онангиз каби ҳурматга лойиқ. Валлоҳу аълам.