Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадислар ҳақидаги саволларим

19:57 / 20.04.2018 | Madina | 2476
Ассалому алайкум! 1. Кибрли кишиларга нисбатан худди ўзларидай муомала қилишимиз жоизми? 2. «Қачон рўзадорнинг олдида оғзи очиқлар таом еса, фаришталар унга саловат айтурлар». «Отага муҳаббатингни сақла, агар сен отага бўлган муҳаббатингни йўқотсанг, Аллоҳ сени ҳар турли файзлардан маҳрум қилур». Шу ҳадислар саҳиҳми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! 1). Мусулмон киши улар олдида хор бўлиб турганидан кўра уларга яраша муомала қилгани афзал. 

2).

عن أم عمارة الأنصارية رَضِيَ اللَّهُ عَنها أن النبي صلى الله عليه وسلم دخل عليها فقدمت إليه طعاماً فقال: (كلي) فقالت: إني صائمة، فقال رَسُول اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: (إن الصائم تصلي عليه الملائكة إذا أكل عنده حتى يفرغوا) وربما قال: (حتى يشبعوا) رَوَاهُ التِّرمِذِيُّ وَقَالَ حَدِيثٌ حَسَنٌ  

Умму Умора Ансория розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳузурига кирганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таом тақдим қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ўзинг ҳам егин” дедилар. У : “Мен рўзадорман” деди. Рўзадорни ҳузурида таомланувчилар фориғ бўлгунларича фаришталар рўзадрга саловат айтиб туришади” деганлар. “Баъзида тўйгунларича деганлар” деб ҳам ривоят қилган. Термизий ривояти. 
Иккинчи ҳадис нотўғри таржима қилинган экан. Ушбу ҳадис имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Адаб ал-Муфрад” китобларида қуйидагича келган. 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ؛ مَرَّ أَعْرَابِيٌّ فِي سَفَرٍ، فَكَانَ أَبُو الْأَعْرابِيِّ صَدِيقًا لِعُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، فَقَالَ الْأَعْرَابِيُّ: أَلَسْتَ ابْنَ فُلَانٍ؟ قَالَ: بَلَى. فَأَمَرَ لَهُ ابْنُ عُمَرَ بِحِمَارٍ كَانَ يَسْتَعْقِبُ، وَنَزَعَ عَمَامَتَهُ عَنْ رَأْسِهِ فَأَعْطَاهُ. فَقَالَ بَعْضُ مَنْ مَعَهُ: أَمَا يَكْفِيهِ دِرْهَمَانِ؟ فَقَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: احْفَظْ وُدَّ أَبِيكَ لَا تَقْطَعْهُ، فَيُطْفِئُ اللهُ نُورَكَ 

Ибн Умардан ривоят қилинади:
«Сафарда бир аъробий олдимиздан ўтди. Ўша аъробийнинг отаси Умар розияллоҳу анҳунинг дўсти бўлган эди. Аъробий:
«Фалончининг ўғлимисан?» деди.
«Ҳа», деди Ибн Умар ва орқасидан эргаштириб юрадиган эшакни беришга амр қилди ва бошидаги салласини ечиб, унга берди. Шунда у билан бирга турганлардан бири:
«Унга икки дирҳам кифоя қилмасмиди?!» деди.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Отангнинг дўстлигини муҳофаза қил. Уни кесма. Яна Аллоҳ нурингни сўндириб қўймасин», деганлар», деди Ибн Умар».
Шарҳ: 
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу сафарда кетаётиб, бир аъробий – саҳролик арабни учратиб қолибдилар.
Аъробийлар саводсизлиги, соддалиги, муомалалари бироз қўполроқ бўлиши билан танилганлар. Ана шу аъробийнинг отаси ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг дўсти бўлган экан.
Аъробий Ибн Умарга қараб: «Сен Умарнинг ўғлимисан?» дебди.
«Ҳа, мен Умарнинг ўғлиман», дебдилар Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ва унга бир эшак совға қилишга амр қилибдилар. Сўнгра бошларидаги саллаларини ҳам ечиб, унга кийдириб қўйибдилар.
Шунда Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ҳамсафарларидан баъзилари: «Бунга бир-икки дирҳам бериб қўйсангиз ҳам бўларди», дейишибди.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Отангнинг дўстлигини муҳофаза қилгин, сақлагин, уни кесмагин, кессанг, Аллоҳ таоло нурингни сўндириб қўяди», деганларини эшитганман. Шунинг учун бу одам икки дирҳамга лойиқ бўлса ҳам, эшак миндириб, салламни кийдирдим», дебдилар.
Бошқа ривоятларда ҳамсафарлари: «Бу киши оз нарса билан ҳам хурсанд бўлаверарди», дейишгани, шунда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг «Унинг отаси отамнинг дўсти эди, шунинг учун эҳтиром қиляпман, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шунга амр қилганлар», деганлари айтилган.
Демак, фарзанд ота-онасига улар вафот этиб кетгандан кейин ҳам яхшилик қилишни истаса, ота-онаси дўст тутган кишиларни дўст тутиб, уларга яхшилик қилиб, Ибн Умар розияллоҳу анҳу улов миндириб, кийим берганлари каби ишларни қилиб бориши керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat