Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума вақти ва шифокор қабули

23:58 / 05.10.2021 | Farruxxon | 1019

Ассалому алайкум! Мен шифокорман. Беморларни қабул қилиш учун кичик хусусий клиникада иш олиб бораман. Жума куни жума намози учун соат 12:30 эшикни ёпиб чиқиб кетаман. Лекин баъзи вақтларда беморлар кетар вақтга келиб қолишади. У беморлар яна ярим соат ёки 1 соат кутса умумий ахволида ўзгариш кузатилмайдиган беморлар. (Албатта оғир ахволдиги беморларга ёрдам кўрсатаман шу холда). Юқоридаги холатдаги беморларга тушунтириб, кутиб турилар ёки бошқа вақт келилар деб чиқиб кетаман. Лекин баъзи беморлар норози бўлишади, кўрмасдан кетмисиз дейишгача бориши хам мумкин. Шундай холатда қилаётган ишим қанчалик тўғри, ва шунақа иушунмайдиган беморларга нима қилишим керак, норози булсаям жума чиқиб кетайми ёки кўриб, чиқмайми шу куни, бир маслахат беринг. Тушунмовчилик бўмаслиги учун қўшимча маълумот: беморларни моддий манфаат учун кўрмайман. Клиника ўзимники, иш вақтини белгилаш ўз қўлимда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жума намозини ўқишни сиз ва бизни йўқдан бор қилган ва хоҳлаганида бордан йўқ қилиб қўйишга ҳам қодир бўлган Аллоҳ таоло буюрган. Иш вақтини ёзиб эълон қилиб қўйинг. Ёки шу каби ҳолатларни олдини олиш учун бир соатга бирор аёл ходима бўлса уни ўрнингизга қолдириб туришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat