Ассалому алайкум! Дўстим 5 йилдан буён бир қиз билан гаплашиб юради (шарий никохи бор). Энди уйланиш пайти келганида дўстимни онаси рози бўлмаяпти, қиз тараф эса хаммалари рози, дўстим онасини айтганини қилиб бошқасига уйланса виждони қийналади (ахир эр хотин муносабатлари ўтган). Қизни кўнглига қараса ўз онаси рози эмас, дўстим хозир мусофирда ишлаб юрибти, сиқилиб ғамга ботган. Икки ўт орасида қолдим деб жудаям боши қотган, дустим қандай йўл тутсин? Уларни никохидан ота-оналарини хабари йўқ.
– Ва алайкум ассалом! Улар нотўғри иш қилишган экан. Энди бор гапни оиласига айтиб қизни бадном қилмасдан уйлансин. Валлоҳу аълам!