Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Инсон кўча-куйда ялангбош, дўппи киймай юрса бўладими, шариатда рухсат этилганми? Ёки дўппи кийиб юрсам одамлар мени қори экан деб ўйлаши мумкин, бу орқали мен кибрга кетиб қолмайманми деб қўрқиб киймай юрибман, шу ишим тўғрими? Аслида мен мураттаб қори бўлмасамда, лекин алҳамдулиллаҳ бир марта ёддан тамомлаганман, такрор қилиш ниятим бор, иншааллоҳ. Бу саволга жавобни устозимдан сўрай десам, у инсон вафот этиб кетганлар, Аллоҳ раҳмат қилсин, ўғиллари эса кичик қори акаларим кўча-куйда киймай юришади шунга сўраган эдим.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бундай гап йўқ. Дўппи миллий кийим. Дўппи киймай юриш ҳам кибр бўлиши мумкин.