Ассалому алайкум! Мен ҳижобдаман, аммо айрим сабабларга кўра рўмолимни орқадан ўрашга мажбурман. Яқиндан “турбан” деб аталувчи бош кийими пайдо бўлди. Саволим шундан иборатки, рўмол ўрнига ушбу турбанни кийса бўладими?
Ваалайкум ассалом! Шариат аёллардан авратни ёпиб турадиган кийим кийишларини талаб қилади. У кийимнинг қандай бўлишини фарқи йўқ. Бошқа дин вакилларининг диний либоси бўлмаса бўлди. Валлоҳу аълам.