- Ва алайкум ассалом! Содда қилиб айтилганда инсон хотираси икки қисмга бўлинади. Бири кичкина бўлиб, унга тушган маълумот идиш тўлгач чиқиб кетади. Иккинчиси катта хотира, у ёшликдан бери унга ўтказиб қўйилган барча маълумотларни сақлаб туради. Инсонда асосан кичик хотира тўхтамасдан ишлайди. Бирор инсон маълумотни сақлаб қолмоқчи бўлса кичик хотирадан катта хотирага ўтказиб қўйиш керак бўлади. Унга ўтказиш турлича бўлади. Қуръон ёдловчилар бир неча саноқ қилиши орқали. Илм талбидагилар уни такрор такрор бир неча кишиларга айтиб бериш орқали бўлади. Баъзи бир моҳир воизлар берадиган маълумотини тўғридан-тўғри катта хотирага жойлашга ҳаракат қилади. Албатта бунга кўп тажриба орқали эришилади. Араблар биринчи хотирани “Алвааий” иккинчисини “Аллаавааий” деб аташади. Бу тиббиётга тегишли. Валлоҳу аълам!