Бу саволимни беришдан аввал кўп ўйладим лекин ўзимнинг мантиғимҳам ё тафаккуримҳам етмади Шу сабаб сизни вақтингизни олишга журъат етдим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алаи`ҳ васаллам дедилар: Мушриклар орасида яшаётган барча мусулмондан мен покман. Имом Табароний ривояти. Устоз, бунинг мазмуни не?
Ман бир христиан давлатида кун кечираман ва шу ерда ишлаб, ўзимнинг бошимдаги ташвишларга йечим излавоман. Йуқоридаги сўзларни ўқиб озгина қурқдимҳам.
&нбсп;
Бу ҳадис маълум жой ва давр учун айтилган. Ҳозирги пайтда сизга ўхшаган кишиларга номусулмон юртда ишлаш ва яшашга рухсат берилган.