Ассалому алайкум! Маснавий маънавийни шарҳида "Ким жиддий талаб қилишга киришса, топади" деган ҳадис (1412-байт) ни ўқидим. Шу ҳадис ҳақида қаердан тўлиқ маълумот олсам бўлади? Аллоҳ рози бўлсин азиз устозларимиздан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Алий ал Қорий ўзларининг “Ал Асрорул марфуъа” деган китобларида бу ҳадисни “Асли йўқ” деган эканлар. Валлоҳу аълам!