Ассалому алайкум! Хозирги замон шароитидан келиб чиқиб мен хар куни 90- 100км ва ундан ортиқроқ масофага қатнайман, бу 90-100км масофа базамиздан, менинг квартирамдан 120-130 км. Лекин менинг квартирамдан радиус бўйича 90 км чиқмиди, бу масофалар йўлларни айланиб бориш хисобида. Шунда мен вақти қоим бўлган намозни тўлиқ ўқиманми ёки қаср қилиб?
– Ва алайкум ассалом! Борадиган бошқа яқин йўл бўлиб, у сафар масофасида чиқмаса мусофир бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!