Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сигир ҳисобидан тўланадиган закот

10:46 / 17.02.2021 | Бехзод Мухаммадиев | 978

Ассалому алайкум! Хурматли Устозлар. Аллоҳ илмларинггизни зиёда қилсин. Абу Зарр розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хузурларига келганимда, у зот: " Жону таним қўлида бўлган Аллоҳга (ёки "Яккаю ягона Аллоҳга"дедилар шекилли) қасамёд қилиб айтаманки, кимкм туя, сигир ёки қўйлари бўла туриб, закот бермаган бўлса, қиёмат куни энг катта ва энг семиз туяси, сигири ёки қўйи келиб уни туёқлари билан тепкилайди, шохлари билан сузади, кейин кетидан бошқалари ҳам келиб одамлар олдида, то тўланмаган закотнинг ҳаққи олингунча, шу ишни қилади",- дедилар". Ушбу хадисда сигир, қўйларни сони тўғрисида маълумот йўқ экан. Саволим шуки, мен олдинлари 2 тагача сигир боққанман, бузоқлари хам шунга яраша 2-3 та бўлган, қўй- қўзилар хам 10-15 тагача бўлган. Булардан хам закот беришим керакми ёки чорвадан олинадиган закот нисобига етгандан кейин закот бериш керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Чорвадан олинадиган закот нисобига етгандан кейин закот бериш керак. Олиб бўрдоқига боқиб семиртириб сотиш учун олинган моллар бундан мустасно. Уларни сотиб пулидан закот берилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat