Ассалому алайкум! Агар таҳорат олгандан кейин Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу каби икки ракат намоз ўқимоқчи бўлсам вақти кирган намоздан олдин у намозни ўқисам мумкинми, менга бир инсон аввал вақти кирган намоз ўқилади, кейин бошқа намозлар деган эди. Кўпинча таҳоратни фарз намозлари вақти кирганидан кейин оламиз.
– Ва алайкум ассалом! Вақти кирган бўлса олдин фарзни ўқиш керак деган гап йўқ. Умуман намоз ўқиш ёки нафл намоз ўқиш ман қилинган вақтларда бўлмаса бўлди. Мисол учун асрдан кейин таҳорат олган бўлсангиз, шомгача нафл ўқиш дуруст бўлмагани учун шомнинг вақти киргандан кейин ўқийсиз. Ëки фарз намозга иқомат айтиб турилган бўлса ҳам, нафл ўқимайсиз. Валлоҳу аълам!