Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аввалги саволимга қимматли вақтларингизни аямасдан жавоб берганингиз учун сизларга катта раҳмат. Кейинги саволим қуйидагича: Менга 5 млн.сум пул жуда зарур бўлиб қолди ва бу пулни бир танишимдан қарзга олдим. Танишим бу пулни ўзи ишлатса мен қайтармоқчи бўлган мухлатгача анча даромад қилиши мумкинлигини айтиб, агар мен 12 млн қилиб қайтарсам пулни беришини айтди. Мен рози бўлдим, сабаби мен бу пулга жуда муҳтож эдим. Яқинда менга бундай пул муомаласи рибога киришини ва мен ҳам бу гуноҳга тенг шерик эканлигимни айтишди. Ҳозирги кунда мен сўраган муддат тугади ва мен унга 6 млн.400минг сўм бердим. Пулни олаётганимда у кишини таклифига кўра 12 млн. олдим деб тилхат ёзиб берувдим. Мақсадим пулни бермаслик эмас, қандай қилсам тўғри йўл тутган бўламан. Мен шунча пулни беришга рози бўлиб тилхат ёзгандим. Илтимос жавобсиз қолдирмасангизлар. Вақтингизни олганим учун минг бора узр.
Ва алайкум ассалом! Бунинг судхўрлик эканлиги кундузидаги қуёшдек равшан. Шаръан олган пулингиздан ортиқчасини бериш зиммангизга вожиб эмас. Валлоҳу аълам!