Ассалому алайкум! Мен такси билан шуғулланмоқчиман гоҳида ёлғиз аёл киши буюртма қилса ва у аёлни бир манзилдан бошқасига олиб боришликда машинада ёлғиз қолишга тўғри келиб қолса (йўл давомида) қандай йўл тутилади? Кўп холатда буюртмачи аёл киши эканлиги чақирилган манзилга борганда билинади.
– Ва алайкум ассалом! Кундузида гавжум бўлгани учун шаҳар ичида ёлғиз аёл киши таксига чиқишига уламолар рухсат берганлар. Сиз доим Аллоҳ сизни кўриб турганини, Аллоҳ сизни эшитиб турганини ва Аллоҳ сизни гувоҳингиз эканлигини унутманг. Валлоҳу аълам!