Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шундай қилиши тўғрими?

18:25 / 11.01.2017 | Muxayyo | 4592

Ассалому алайкум! Ҳозирда баъзи бир эркаклар зино киноларни кўриб, ундаги уятли ҳаракатларни аёлидан талаб қилишади. Шу мумкинми? Агар бу талабга аёли рад жавобини берса, жаҳл қилиб сўкиниши, норизо бўлиши мумкинми? Илтимос имомларимиз ҳам шу ҳақида жума марузаларида гапирсалар. Чунки бу жуда оммалашиб кетмоқда. Эркакларни чиройли тарбияга чакириш керак. Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ундай кинолардаги нарсани талаб қилиш у ёқда турсин ҳатто кўриш ҳаром. Бундай ҳолатда яхшилаб, чиройли йўллар билан насиҳат қилиш керак.

وربما كان أسوأ من الدبر: وضع الذكر في فم المرأة ونحوه، مما جاءنا من شذوذ الغربيين، فيكون ذلك حراماً لثبوت ضرره وقبحه شرعاً وذوقاً

Аёлининг дубури (орқаси)га жинсий алоқа қилишдан ҳам ёмонроқ нарса – эр закарини (жинсий аъзосини) аёлининг оғзига қўйишидир. Бу (ярамас) иш биз (мусулмонлар)га ғарбдан кириб келган бўлиб, шариат жиҳатидан ҳам, дид жиҳатидан ҳам зарарли ва жирканч бўлгани учун ҳаром бўлади!
(Доктор Ваҳба Зуҳайлий, “Ал-фиқҳул исломий ва адиллатуҳу”, 4-жуз, 191-бет, еттинчи боб, “Ал-ҳазру вал-ибоҳа” (таъқиқ ва рухсат) боби, 4-мабҳас, “Ал-ватъу ва аҳкомуҳу” (жинсий алоқа ва унинг ҳукмлари). Валлоҳу аълам!

http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=20883.0

Топ рейтинг www.uz Openstat