Аллоҳ таоло ҳар бир бандага уни муҳофаза қилиб турувчи фаришталарни бириктириб қўйган. Жинлардан ҳам мусулмонлари ва аҳли солиҳлари бор. Аллоҳ таолонинг бу икки турдаги бандлари сиз билан бизнинг кўзимизга кўринмаса ҳам, мавжуддирлар. Уларга иймон келтирмагунча одам мусулмон бўлмайди.