Ассалому алайкум! Алҳамдулиллааҳ 2 қиз фарзандимиз бор. Ота онам зиёратгоҳга борганларида у ердан кокил олиб келишибди. Ўғил фарзанд тилаб олиб қўйилар экан. Ўғиллик бўлгандан кейин унинг сочидан кокил олиб жойига қайтариб олиб бориларкан. Бу нарса манга бидъат туюлди у нарсани ташлаб юбордим. Буни уйдагиларим билиб қаттиқ ҳафа бўлишди. Сен учун олиб келгандик деб. Кокил сочни ўғил тилаб олиб қўйиш тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш ширк ҳисобланади. Асло қўл урмаслик керак. Ота-онангизга ҳам чиройли, мулойимлик билан тушунтиринг. Шариатимизда кокил сифатида соч қўйишдан қайтарилган. Қазаъ – сочнинг бир қисмини олдириб, бир қисмини қолдириш. Бу асосан болаларда қилинган. Бу иш ғайридинларнинг одати бўлгани ва хилқатни ўзгартиришга ўхшагани учун ундан қайтарилган.
حَدَّثَنِي مُحَمَّدٌ قَالَ: أَخْبَرَنِي مَخْلَدٌ قَالَ: أَخْبَرَنِي ابْنُ جُرَيْجٍ قَالَ: أَخْبَرَنِي عُبَيْدُ اللهِ بْنُ حَفْصٍ: أَنَّ عُمَرَ بْنَ نَافِعٍ أَخْبَرَهُ، عَنْ نَافِعٍ مَوْلَى عَبْدِ اللهِ أَنَّهُ سَمِعَ ابْنَ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا يَقُولُ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَنْهَى عَنِ الْقَزَعِ. قَالَ عُبَيْدُ اللهِ: قُلْتُ: وَمَا الْقَزَعُ؟ فَأَشَارَ لَنَا عُبَيْدُ اللهِ قَالَ: إِذَا حَلَقَ الصَّبِيَّ وَتَرَكَ هَا هُنَا شَعَرَةً وَهَا هُنَا وَهَا هُنَا. فَأَشَارَ لَنَا عُبَيْدُ اللهِ إِلَى نَاصِيَتِهِ وَجَانِبَيْ رَأْسِهِ. قِيلَ لِعُبَيْدِ اللهِ: فَالْجَارِيَةُ وَالْغُلَامُ؟ قَالَ: لَا أَدْرِي هَكَذَا قَالَ الصَّبِيِّ. قَالَ عُبَيْدُ اللهِ: وَعَاوَدْتُهُ، فَقَالَ: أَمَّا الْقُصَّةُ وَالْقَفَا لِلْغُلَامِ فَلَا بَأْسَ بِهِمَا، وَلَكِنَّ الْقَزَعَ أَنْ يُتْرَكَ بِنَاصِيَتِهِ شَعَرٌ، وَلَيْسَ فِي رَأْسِهِ غَيْرُهُ، وَكَذَلِكَ شَقُّ رَأْسِهِ هَذَا وَهَذَا
Менга Муҳаммад сўзлаб берди: «Менга Мухаллад хабар қилди: «Менга Ибн Журайж хабар қилди: «Убайдуллоҳ ибн Ҳафс менга хабар қилдики, Умар ибн Нофеъ унга Абдуллоҳнинг мавлоси Нофеъдан ривоят қилиб хабар қилишича, у Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қазаъдан қайтарганларини эшитдим», деяётганини эшитган экан.Убайдуллоҳ деди: «Қазаъ нима?» деган эдим – Убайдуллоҳ бизга ишора билан кўрсатди. – «Боланинг сочини олдириб, мана бу ерида, мана бу ерида ва мана бу ерида қолдирса...» деди». Убайдуллоҳ шундай деб, пешонасига ва бошининг икки тарафига ишора қилди. Убайдуллоҳга: «Қиз болага ҳам, ўғил болага ҳамми?» дейишди. У шундай деди: «Билмайман, (Умар ибн Нофеъ) шундай, яъни «боланинг…» деб айтган. Ундан қайта сўраган эдим, «Аммо ўғил болага ҳайдаркокил ва энса сочининг зарари йўқ. Лекин «қазаъ» – бошида пешона сочидан бошқасини қолдирмасликдир. Шунингдеқ бошининг у ер бу ерини очиб қўйиш ҳам», деди»
.حَدَّثَنَا مُسْلِمُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ، حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ الْمُثَنَّى بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ دِينَارٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم نَهَى عَنِ الْقَزَعِ
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазаъдан қайтарганлар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!