Ассалому алайкум! Биз 10 йил аввал бозорда савдо қилганмиз. Бир одам биздан нарса сотиб олиб кейин қайтариб олиб келган. Пулини олмаган ва сешанба куни келиб бошқасини оламан деб айтиб кетган. Шу билан қайтиб келмади. Роса кутдик. Ўша одамнинг қарзидан қандай қутулсак бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Уни излаб топишга ва ҳақини шахсан ўзига қайтаришга ҳаракат қилиш керак. Уни топишни иложи бўлмаса унинг номидан ўша ҳақни фақир-мискинларга садақа қилиб юбориш керак. Валлоҳу аълам!