Ассалому алайкум! Тўлов ўтказиш шахобчалари(пайнет)да ишлайман. бу ерда кўпчилик одамларга хизмат кўрсатамиз. баъзи бир кундалик кундалик фойдаланувчилар ҳам бор. Қизиқиб сўрасак бу пулни қиморга ишлатишини маълум ҳам қилиб қўйишади. саволим билганимиздан кейин шуларга айтган тўловини тўлаб беришимиз мумкинми. 2) баъзан адашиб пул ўтказиш ҳолатлари ҳам бўлиб туради, топиб суриштирсак хўп майли деб алдаб юрадиганлари ҳам бор. қиёматда ушланиб қолмаслик мақсадида ҳаққимдан кечсам жоиз бўладими, бунга ҳам ажр борми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Мумкин эмас. Ташлаб берсангиз гуноҳга ёрдам берган бўласиз.
2). Кечиб юборсангиз ҳам бўлади. Садақанинг ажрини оласиз. Валлоҳу аълам!