Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанднинг ҳаққи

20:24 / 29.03.2020 | Muhammad | 1962

Ассалому алайкум! Опам эри билан ажрашган, ҳозир битта қизлари билан бизни(ота-онамизни) уйимизда яшайдилар. Алҳамдулиллаҳ, озиқ-овқат, кийим кечак борасида қийналганимиз йўқ. Опамнинг ажрашишларида Аллоҳнинг катта ҳикмати бор экан, сабаби ажрашганларидан кейин ҳижобга кирдилар, онам ҳам ҳижобга кирдилар, 5 маҳал намозга, дуо ва истиғфорга қаттиқ берилганлар. Ажрашмасларидан олдин онам ҳам опам ҳам залолатда эдилар. Ҳозир опам қизларига Қуръонни ўргатяптилар, жияним 4,5 ёшда 2 порага яқин ёд олган. Лекин опамнинг эри ҳам қайноналари ҳам аввалдан сеҳр-жоду, иссиқ совуқ билан шуғулланиб, душманга қарши таёқ сифатида фойдаланиб келадилар. Бизларни ҳам сеҳр қилиб келяпти (бу нарса тушларимизда бир неча бор бизга очиқ ойдин билдирилди, ўша сеҳрнинг тасирадан ҳам анча азият чекдик) сеҳрдан мақсадлари бизларни ўлдириш ёки касал қилиш. Хуллас, "бизларни отиб ташлашга ўқ ва қулай фурсат тополмай юришибди". Биз эса уларнинг сеҳрига қарши Аллоҳ ва унинг расули ўргатганларидек ҳимояланишга ҳаракат қилиб келмоқдамиз. Лекин улар сеҳр қилишдан тўхташмаяпти. Савол: Опамнинг эри алимент тўлайди ва байрам кунларида ёки жиянимнинг туғилган кунида ҳар хил кийим кечак ўйинчоқлар ва ширинликлар олиб келади. Биз у олиб келган ўйинчоқ ва егуликларни жиянимизга берсак, улар сеҳр қилишган бўлса, жиянимга зарар етишидан қўрқаяпмиз. Уларни бошқаларга бериб юборсак жиянимизнинг ҳаққи-ку. Нима қилишни билмай қолдик, жиянимизга зарар етишидан ҳам унинг ҳаққини бировларга бериб, ҳаққига зулм қилиб қўйишдан ҳам қўрқаяпмиз. Нима қилайлик?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Яхшиси сизлар ўша олиб келган нарсасини бошқаларга бериб, ўшанинг эвазига бола муҳтож бўлган нарсани ёнинглардан беринглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat