Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳат

17:31 / 23.05.2019 | Habibullo | 1654
Ассалому алайкум! Баъзан қайсидир масала хусусида оила аъзоларимга бу мумкин эмас десам, улар йўлни бу даражада тор олма деб уришишади, баъзан улар билан урушгим ҳам келади, лекин ёшлари катталиги боис ўзимни тияман. Куни кеча ҳам оғизни ўз вақтида ёпиш борасида шундай бўлди. Улар тош отгунча ёпиш мумкин, ота-боболаримиз шундай қилган дейишди. (Боболаримиз даврида бу даражадаги аниқ ҳисоб китоб қиладиган қурилмалар бўлмаган ахир дегим ҳам келди). Оиламизда етарли даражадаги илмлик одам йўқ. Биргина отам кўпроқ биладилар. Баъзан отам ҳам урушадилар. Юқоридаги ҳолатларда қандай йўл тутай ахир билиб туриб гуноҳ ишга қўл уришлик жуда катта гуноҳку. Илтимос тўғри йўл кўрсатсангиз. Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Саҳарликни тақвим вақтида 20 дақиқа аввалроқ тугатиш мустаҳаб амалдир.
Инсон насиҳат қилмоқчи бўлган барча кишиларнинг олдида суюкли бўлиши керак. Ўзгаларга насиҳат қиладиган, таълим берадиган ва уларни айтган гапларига амал қилишини хоҳлайдиган инсон аввало яхши илмга эга бўлиши керак. Ҳар бир билган нарсасига амал қилишга ҳаракат қилиши керак. Энг муҳими уларга яхши гапириб, муҳаббатини қозона олиши керак. Чунки ҳикматларда “Кимни яхши кўрсанг уни ҳар бир сўзи ва амаллари сенга чиройли бўлиб кўринаверади” дейилган. Қолаверса банда Аллоҳ билан ўзининг ўртасини ислоҳ қилса Аллоҳ у билан бошқа бандалар орасини ҳам ислоҳ қилиб қўяди. Бунинг учун бироз вақт ҳам керак бўлади. Сурункали касаллик даволаниши қийин ва узоқ муддат талаб қилганидек гуноҳлар ҳам сурункали бўлиб қолади, тарк қилиши учун узоқроқ муддат керак бўлади. Бунинг учун ёнидаги табиблик вазифасини бажараётганлар бироз сабр қилишлар керак бўлади. Оддий касалликни даволаш учун табобатдан илм ва тажриба зарур бўлганидек, гуноҳ касалини даволамоқчи бўлганларда ҳам даволаш илми ва тажрибаси бўлиши керак. Акс ҳолда қўполлик қилиб гуноҳ касаллигини зўрайтириб юбориш мумкин. Сиз илм ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat