Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадислар сахихми?

07:06 / 15.10.2021 | Davron | 769

Ассалому алайкум! 1. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам: Менга ҳозир Қуръондан 10 оят нозил бўлди, кимки унга амал қилиб жойига қўйса, жаннатга киради. Кейин Муъминун сурасининг дастлабки 10 оятини тиловат қилиб бердилар. Имом Аҳмад ривояти. Шу ҳадис сахихми? 2. Ким Такоссур сураси ўқилганда, йиғласа жаннат вожиб бўлур деган ҳадис ўқиган эдим. Ростдан ҳам шундай ҳасан ёки сахих ҳадис борми? Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бу ҳадис саҳиҳ. Уни имом Аҳмад, Термизий, Насаий, Ҳоким ва бошқалар ҳам ривоят қилишган.

2). Бу ҳадисни Ҳаким Термизий «Наводирул усул»да ва Байҳақий «Шуъабул иймон»да келтирганлар ва заиф деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat