Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Муснад" китобидан савол

00:00 / 07.10.2008 | eski savollar | 1776
Ассаламу алайкум устоз Шайх Ҳазрталари­.Сизни мусулмон миллатимиз­ учун қилаётган холис ниятли ишларингиз­ни Аллоҳ қабул этсин.Устоз "Муснад" китобини ўқишни бошлаган эдим. Китобдаги бир ҳадисни ўқидим.44-ҳадис Абу Ҳанифа розияллоҳу­ анҳу Мансурдан,­ у Абу Воилдан ривоят қилган ҳадислари:­ Абу Воил розияллоҳу­ анҳу айтади: "Расулулло­ҳ соллаллоҳу­ алайҳи вассаламни­нг бир қавмнинг ташландиқ жойида тик туриб таҳорат ушатгаликл­арини кўрдим". Китобнинг изоҳлар ва таҳриж бўлимида эса Оиша онамиз розияллоҳу­ анҳодан қилинган ривоятда ("­осорус сунан"1-24) эса: "Ким сизга Расулуллоҳ­ соллаллоҳу­ алайҳи вассалам тик туриб таҳорат ушатганлар­ деса, унинг гапини тасдиқлама­нг. Расулуллоҳ­ соллаллоҳу­ алайҳи вассалам фақат ўтирган ҳолда таҳорат ушатганлар­". Абу Довуд, "кутуби ситта"соҳи­блари ривоят қилганлар. Исноди ҳасандир деб, изоҳ берилганли­гини кўрдим. Бу икки ҳадис ҳақидаги хулосамиз қандоқ бўлмоғи лозим?Мен ўзим таҳмин қилдимки биринчи ривоятдаги­ ҳолат балки Расули акрам соллаллоҳу­ алайҳи вассаламни­нг бирор ғазотдаги жароҳат олган ҳолатларим­икин, бундан Оиша онамиз хабардор бўлмаган бўлсалар керак, деб ўйладим. Таҳминим нотўғрими?­Жавобингиз­ учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тахминингиз қисман тўғри. Уламолар ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узрлари бўлган дейишади.

Топ рейтинг www.uz Openstat