Ассалому-алайкум! Бугунги кунимизни салафийлари Аллоҳ таолонинг қўлини ҳақиқий деб тушунамиз деяпти. Биз мотуридийлар Аллоҳнинг қўли бор. Уни маъносини Аллоҳга топширамиз деймиз. Қўлнинг маъноси дейилганда нима тушунилади умуман?
– Ва алайкум ассалом! Саҳобалар, тобеъинлар ва табаъ-тобеъинлар ушбу каби оят ва ҳадисларни “Муташобиҳ оят ва ҳадислардир. Аллоҳ таоло Ўзига нимани исбот қилган бўлса, биз ҳам уларни исбот қиламиз ва уларни ҳақлигига иймон келтирамиз, “Яд, важҳ, истиво”дан Аллоҳ нимани ирода қилган бўлса илмини Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қиламиз. Аллоҳнинг Ўзига яраша қўли бор, юзи бор деб ҳам айтмаймиз” деганлар. Валлоҳу аълам!