Ассалому алайкум! Мен яқинда 23.09.2021 куни мактабга ишга кирдим, менга 30 соат дарс беришди, лекин ишга кириш санасини ойнинг бошидан деб ёзиб туман раяносига беришган ва ойлик маош ҳам бир ойликники тушган, 3,189565 млн сом, кейин директор мени чақириб ортиқчасини соради, мен озимни ишлаган ҳаққимни олиб қолиб қолган ортиқчасини қайтариб бердим, агар сорамаганда ҳам озимнинг пулимнигина ишлатардим деб ойлайман, лекин бу ерда бир нотўғри иш боляпти, мен олган синфларга мендан олдин ҳеч ким дарс отмаган, яни директор мендан фойдаланиб пулни озлаштиряпти. яна бир томондан эса мен оқув йили бошидан қолиб кетган дарсларни ҳам отиб беряпман. лекин барибир оша пулларни олмаган болардим чунки мен маошни отган дарсларимга эмас ишлаган соатимга оламан ва маошни ҳам оша дарс отган 7 куним учун ишлаган соатларимга олишим керак деб фикр қилдим. Савол: 1) диэкторнинг қилган ишига шерик болиб қолдим, чунки менга дарс бераётган пайти мен ойни бошидан деб ёзишини айтганди, ростни айтсам оша пайти хато қилаётганимни англамадим десам ёлгон айтган боламан, балки менинг ҳам нафсим ниманидир ҳоҳлагандир, бунинг тавбаси қандай болади? 2) мени фикр қилишим тўғрими, яни фақат 7 кунникини олишим керакми аслида ҳам?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа шерик бўласиз. Бу ишдан уни ҳам қайтариб, бюджетдан ноҳақ пул олманглар ва олишга ёрдам ҳам берманг. Ишлаб ўқувчиларга илм берган соатингизга иш ҳақи олишингизгина ҳалол. Ишламаган соатга ҳақ олманг. Валлоҳу аълам!