Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ

15:34 / 18.10.2021 | Madina Turdiboeva | 1333

Ассалому алайкум! Мен жуда ҳам қийин вазиятдаман. Аллоҳга беминнат шукр бўлсинки, оила деб аталмиш қўрғонга қадам босиб, бир уйнинг гўзал келинига айландим. Худди Ҳадисларда келгандек оиладаги аёллик вазифаларимни бажардим. Никоҳимиздан аввал ҳам, яшаб юрганларимизда ҳам жуда кўп маротаба Шайх Ҳазратларининг Бахтиёр оила китобларини қайта қайта ўқир эдим. Доим турмуш ўртоĝимнинг ҳаққига дуо қилардим. Бир куни оила даврасида ўтирган эдик. Мен қайнонам қайнотам ва турмуш ўртоĝим. Шунда бир дастурхон атрофида отирганимизда хўжейним ,, эшитиб олилар агар хотиним мани рухсатимсиз остонадан хатлаб ўтса 1талоқ,, дедилар. Бу нарсага ҳеч ким қаршилик кўрсатмади. Жуда ҳайрон қолдим. Наҳотки ҳали оила қурганимизга 2йил ҳам бўлмади, уйимизда талоқ сўзи ишлатилишни бошладими деб жуда дилим хира бўлди. Сабаби янги келинлик давримда ҳали 15кун бўлмасидан ,,нима сани талоĝини берворими ,, деб кўп этардилар. Орадан анча вақт ўтиб, арзимас нарсадан иккимиз ўртамизда жанжал бошлади. Ман уларни ĝазабларини кўришни хоҳламасдан хонани тарк қилиб фарзандимни олдига кетдим. Шунда орқамдан келиб жуда кўп маротаба уриб, дўппослаб ташладилар. Фарзандимни олиб отамнинг уйига кетдим. Ундан олдин уларнинг рухсатисиз жуда кўп марта дўконга, қизимни тоза ҳавога сайр қилдириш учун олиб чиқар эдим. Сабаби ишда бўлардилар ҳар доим ҳам сўраб чиқмас эдим. Агарда отанг ёки онанг келса, рухсатимсиз кўчага чиқсен талоқсан деб гапираверардилар. Наҳотки бу сўзнинг оқибати ёмонлигини билишмаса? Ҳозир ота уйимдаман 18-июлда чиқиб кетганман. Мана 3ой ҳам бўлиб қолади. Отам талоқ қўядиган инсон билан яшашин яхши эмас дивоттила. Бир кун келиб санга яна талоқ қўяверади. Талоқнинг маносини билмайдиган эркак экан дивоттилар. Мани юзимни ерга қаратиб қóясан, талоқ қўйилган аёл деган ном жуда хуник дивоттила. Бизнинг ўртамизга талоқ тушиб бўлган деб ўйлаяпман. Кимга мурожаат қилишни билмадим. Чунки жудаям оĝир вазиятдаман. Сабаби бир норасида гўдак етим қолиши бор нега шунчалик қўрқмади бу сўззи этишда?? Ман у инсон билан ажрашмоқчиман 2йилга яқин сабр қилиб, доим инсоф сўраб оилам мустаҳкам бўлсин деб дуо қилиб яшадим. Аллоҳга хуш келмайдиган сўзларни оилада ишлатиш, ношукрлик,ĝазаб ортидан ишлатилган талоқ сўзлар оқибатида бир оила барбод болди. Илтимос агар ростан ҳам талоқ тушган бўлса, ман ажрашаман бу инсон билан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз рухсатсиз ҳар сафар остонадан чиққанингизда бир талоқ тушган. Жуда кўп марта чиққанман деганингиздан, сизларни бирга яшашингизга йўқ қолмаган. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирон аҳли илмга учранглар ва масалага аниқлик киритиб олинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat