Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дунёга уч талоқ қўйиш

16:54 / 18.10.2021 | Islombek Nazirov | 997

Ассалому алайкум! Бир ғалати гаплар эшитиб қолдим. Дунёга 3 талоқ қўйган инсонлар бўлар экан. Эшитиб ажабландим. У нима дегани. У инсонга ҳар қандай аёл олиш ҳаром ҳисобланадими кейин? Агар шу гапни айтган инсон бўлса бир умр бўйдоқ ўтишга мажбур бўладими? Ўзи шундай талоқ қўйиш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу мажозий гап бўлиб, уч талоқ қўйган инсон билан аёли ўртасида яшашга йўл қолмаганидек, бу одам ҳам дунё ва унинг чалғитувчи нарсаларин бутунлай тарк қилдим деган маънода айтиладиган гап. Шу маънода айтилганда аёли билан ўртасидаги никоҳига алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat