Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саждаи саҳв

17:16 / 25.07.2021 | Sugʻdiyona Isomiddinova | 1464

Ассалому алайкум! Мен саждаи саҳв ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмас эдим. Яқинда маърузалар эшитиб, бу ҳақида ўқиб маълумотга эга бўлдим. Мен анча олдин тахминан 1-2 марта 4 ракатлик намознинг 2-ракатида Аллоҳумма солли аъла...ни адашиб ўқиб юборган эдим. Лекин Аллоҳумма баърик аълага келмай иннака ҳамидуммажид дея тез туриб кетгандим. Бу ҳолатда саждаи саҳв қилиш вожиб экан, лекин мен у пайти билмаган эдим буни. Айнан қайси намозда шундай қилганимни ҳам билмайман. Ўша пайти ўқиган намозим қабул бўлмаганми? Қайси намозлигини яхшилаб эслаб қазосини ўқиб қўяйми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саждаи саҳв вожиб бўлган намозни саждаи саҳв қилмасдан тугатилса вақти чиқиб кетмасидан олдин эсига тушса қайта ўқиши керак. Вақти чиқиб кетганидан кейин қазоси ўқилмайди, аммо намоз нуқсон билан адо бўлган бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat