Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ким нимани устида яшаса ва шуни устида ва вафот этса қиёмат куни шундай холатда тирилади” деган хадислари борми?
– Ва алайкум ассалом! Бор.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: يُبْعَثُ كُلُّ عَبْدٍ عَلَى مَا مَاتَ عَلَيْهِ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳар бир банда қай ҳолда ўлган бўлса, шундай қайта тирилади», деганларини эшитдим». («Саҳиҳи Муслим» китобидан). Валлоҳу аълам!