Ассалому алайкум! Синфдош дўстимнинг исми Мирхаким. Биз уни доим Хаким деб чақирардик. Хаким Аллоҳнинг исмларидан бўлганлиги учун биз уни шунча вақт Хаким деб чақирганимиз учун гуноҳкор бўламизми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаким исми Аллоҳга ҳам бандаларига ҳам ишлатиладиган исмлардан бўлгани учун Ҳаким деб чақиришингизда гуноҳ йўқ. Фақат Аллоҳ хос исмларда ундай қилиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам!