Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эхтиёти пешин тугрисида мазхабимиз далиллари

00:00 / 10.05.2011 | eski savollar | 3130
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатуху!САВОЛ: Маълумки, "эхтиёти пешин" масаласи хам бизни юртларда мусулмонлар уртасида ихтилофларга сабаб булиб турадиган масалалардан бири. Сиз мухтарам устознинг фатволарида "Устози укигин деганлар укисин, укимагин деганлар укимасин" дейилади. Якинда бир фатвони укиб колдим. Форумда замонамиздаги тарикат шайхларининг фаолиятларини тахлил килиб чиккан бир илмли биродаримизнинг маколасидан иктибос келтириб утмокчиман: Иктибос: ".... Мисрдаги ал-Азҳар мажмуасининг 734-сонли “Жума намозидан кейин пешин ўқилиши ҳақида”ги фатвоси айнан ушбу масала хусусидадир. Унда жумладан шундай дейилади: “Жойнинг тор бўлиб қолиши ёки эски масжиднинг таъмирталаб ҳолатга келиши сабабли ёки шаҳарда икки душман тоифанинг вужудга келиши ва уларни бир масжидда бирлашиши фитнага сабаб бўлиши мумкин бўлганда бир шаҳар аҳолиси бошқа масжидда жума ўқишлари мумкин. Бундан кейин эҳтиётан пешин ўқилиши ҳақидаги гапнинг на Китоб ва на суннатдан далили йўқдир. Ишончли (саҳиҳ) гап шуки, зарурат ва эҳтиёж бўлса бир шаҳарда бир неча жума ўқиладиган масжид бўлиши мумкин. Бу барча фуқаҳолар иттифоқ қилган ва шариат руҳига мос келадиган гапдир. Уламоларнинг фикрича ибодатнинг моҳияти Расулулоҳ с.а.в.га мувофиқ бўлишликдир. Жума намозидан кейин эҳтиётан пешин ўқиш ҳақида эса Муҳаммад а.с. ҳеч нарса демаганлар”.Мухтарам устоз! Сиздан илтимос мазкур масалада "эхтиёти пешин укилади" деган томоннинг хужжатларини хамда юкоридаги фатвога ухшаб "укимайди" деб хукм чикарган уламоларнинг фатволарини келтирсангиз. "Ихтилофлар.Сабаблар.Ечимлар" китобида шу каби ихтилофли масалалар икки томоннинг далиллари келтирилган холда бахс килинган. Худди шунга ухшаб "Эхтиёти пешин" масаласи хам икки томоннинг далиллари билан ёритиб берилса, бу каби ихтилофларга урин колмасди. Хар ким узи билган фатвосига илмий равишда амал килишга утишарди. Мени фикрларим ва саволим ноурин булса узр сураб коламан.Аллох Узи сизни панохида асрасин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- "Ихтилофлар.Сабаблар.Ечимлар" китобида бемазҳаблар билан бўлган ихтилофлар кўзда тутилган. Сиз айтган гап бир мазҳабнинг ичида. Мазкур намозни ўқилади деганлар ичида баъзи китоб ёзган уламолар ижтиҳоди ҳам бўлгани учун бизнинг уламолар кенгаши бундан йигирма йилча аввал юқоридаги гапни айтишган.

Топ рейтинг www.uz Openstat