Абдуллоҳ Бухорий деган олимни дарсларидан фойдаланаётган эдик. У киши бир дарсида Шайх Бутийни каззоб, фатволари кўпи ботил деди. Шу сабабдан ўйланиб қолдик. Шу олим ишончлик олимми, фойдалансак бўладими? Яна Туркияда мадрасаси хам бор экан.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу одам тўғрисида жуда кўп гапларни эшитдик, ҳаммаси сизлар келтирган гапга ўхшаш яхши эмас гаплар. Аммо ўзини яхши билмаймиз. Шунинг учун тўхтаб турганларингиз маъқул.