Аввало мазмунан такрорий савол йўллаётганим учун узр, лекин “Вакиллик ва Рибо” номли савол жавобни ўқиганимдан кейин, "ҳозир қилаётган ишим шаръийми ёки йўқми" деган шубҳага бориб қолдим. Менга бир одам чет давлатдан техника маҳсулотларини олиб келиб беради. Мен у маҳсулотларни ўзимнинг дўконимда сотаман ва бошқа дўконларга ҳам тарқатаман. Лекин ушбу маҳсулотларни пулини бермай туриб, келишув асосида сотиб пулини бераман. Шубҳа шундаки, мен бу маҳсулотларни сотиб олмай туриб сотаман. Ушбу ишимнинг ҳукми қандай?
Бўлади. Сиз шерик ёки вакил бўласиз.