Ассалому алайкум! Турмушга чиққан қиз (аёл) ўз фамилиясидан воз кечиб, эрининг фамилиясига ўтиши шариатга зид амал. Бу иш насабни ўзгартириш бўлиб қолади. Чунки фамилия бу ота томондан келадиган, кишининг қайси насабдан эканлигини билдирадиган номдир. Сўнгги 40-80 йилда урфга айланган бу одатдан воз кечиш керак. Зеро, эрнинг фамилиясига ўтиш қонуний жиҳатдан ҳам мажбурий эмас, ихтиёрий иш бўлиб, бу бизга Россия воситасида ғарбдан кириб келган. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бир жиҳатдан тўғри. Яна бир жиҳатдан эса эрининг фамилиясига ўтган аёл ўзининг бобосидан воз кечиб эрининг бобосини оталигини даво қилмайди. Шариатда эса ўша даво қилиш ножоиздир. Валлоҳу аълам!