Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос талашиш ҳақида

21:40 / 10.10.2018 | Nuriddin | 2241

Ассалому алайкум! Азиз устозлар менинг опачам холамнинг кенжа ўғлига эрга теккан. Холам ҳамма фарзандларини уй-жойли қилиб чиқарган, поччамни ўзи билан олиб қолган. Холам яқинда қайтиш қилдилар, Аллоҳ раҳматига олсин. Энди ака-укалар, яъни бўлаларим уй талашишяпти. Опачам ва поччам келишиб уйни опачамнинг номига ўтказишмоқчи, шунга опачам мендан ҳужжатга пул сўраяпти. Саволим мен сўралган пулни берсам бўладими? Раҳматли холам уйни поччамга ният қилиб ўзи билан олиб қолган эди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Холангиз ўтирган уй эрининг мулки ҳисобланади. Эри ўлганда меросхўрлардан ким бўлса ўшаларга тақсимланиши шарт эди. Шунинг учун бирор мерос илмини яхши биладиган аҳли илмнинг ҳузурида аниқлик киритиб олиш керак. Мабодо меросда ҳақиқатан уларни ҳам ҳаққи бўладиган бўлса, опангиз уларнинг ҳаққини бермай ўзига ўзлаштириб олган ҳисобланади, сиз ўша зулмга ёрдам берган бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat