Ассалому алайкум! Менинг 3 нафар фарзандим бор, уларни манфаатли илм эгаси бўлишларини истайман. Касбим ўқитувчилик. Ҳозирда араб тили грамматикасини ўрганяпман. Болаларим Қуръон Каримни ўқиш, ёд олиш билан машғул. Турмуш ўртоғим шароит яратиб берганидан хурсандман. Қайнонам чет элда (АҚШ) ва бизни у ерда бўлишимизни жуда хоҳлайдилар. Мен болаларим келажагини, ҳайрли илм йўлида бўлишини истаб боргим йўқ. Сабаби мен ва қизим хижоб ўраганимиз, Грант таълимда илм олаётганимиз уларни қаттиқ ранжитган. Нима қилай, маслаҳат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Чет элда сиз ва қизингизга қаршилик бўладиган бўлса борманг. Валлоҳу аълам!