Ассалому алайкум! Яқинда ўзимизда қурилаётган масжидга бази базида (ишимдан бўш вақтимда) сўфийлик қилмоқчиман. Қироати гўзал бўлишлиги учун намоздан бошқа вақтда хам қулоқ қоқмай азон айтиб машқ қилсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Мумкин, лекин намоз вақтларига озгина қолганда машқ қилманг. Валлоҳу аълам!