Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон овозини эшитмаганман!

21:37 / 01.11.2021 | Jordan Baroughs | 1447

Ассалому алайкум! Мен янги манзилда яшаётганимга бир ярим йилда ошди. Азон овозини эшитмаганман, лекин намоз ўқийверганман, ҳаёлимда азон овози эштилса керак деган ўй бўлган, азон овозининг эштилиш эштилмаслиги анча вақтда сўнг ҳаёлимга келди, уйимга бўлган энг яқин масжидлар 5 та бўлиб уларнинг масофаси 2.4км, 2.5-2.6км энг яқини 2.1км аммо азон овозини эшитмаганман, шу пайтгача бўлган намозларимни қазо қилиб қайта ўқишим керакми? Азон айтишим шартми балким азон овозини мен эшитмасман, азон овозининг эштилиш эҳтимоли деган нарса борми? Ростдан ҳам азон эштилмаса азон айтиш керак бўлса намозини қанча вақтда ўқишига қараб шунча вақт олдин азон айтиладими, агар шундай бўлса базида вақтим кам бўлади талабаман, яни азондан сўнг намоз бошлайверсам жойизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало намозни жамоат билан масжидда адо қилишга ҳаракат қилинг. Бунга имконингиз бўлмаса, сизнинг вазиятингизда намоз вақти киргач ўзингиз азон айтиб намоз ўқиганингиз маъқулдир. Азон билан намоз орасидаги вақт бир киши таҳорат олгунича миқдорда бўлиши афзал. Аввалги намозларингизга келсак, намозингиз дуруст, қайта ўқилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat